Кескинликларни камайтириш лойиҳасига қарамай Афғонистонда тинч аҳоли қурбон бўлмоқда
(last modified Thu, 27 Feb 2020 10:03:23 GMT )
феврал 27, 2020 15:03 Asia/Tashkent
  • Кескинликларни камайтириш лойиҳасига қарамай Афғонистонда тинч аҳоли қурбон бўлмоқда

Афғонистонда кескинилкларни камайтириш лойиҳасини эълон этилган кунларда афғонлар орасида талофатлар ва жароҳатланганлар сони кўпайиб бормоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон давлат расмий маълумотлари Афғонистонда кескинликларни камайтириш лойиҳасининг 6 -чи кунида 19 ҳарбийлар ва 4 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 35 нафар ҳарбийлар жароҳатланган.

Шу ҳолда,  Афғонистон шимолидаги Балх вилояти йўл четида ўрнатилган миналарни портлаганида Толибон гуруҳининг 7 аъзоси ўлдирилган.

Афғонистонда ҳужумларни камайтириш лойиҳаси, ўтган 6 кун олдин  АҚШ-Толибон келишувидан кейин бир ҳафта муддати учун бошланганди ва унинг асосида бу гуруҳ Афғонистонда ҳужумлар ҳажмини камайтириш ваъдасини берганди.

Бу лойиҳани ижро  этилишидан кейин, келаси ҳафта Доха шаҳрида АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасида имзоланиши кутилмоқда.

Бу эса шу ҳолдадирки, АҚШ ва Толибон музокаралари ҳозиргача афғонистонилклар учун ҳеч қандай натижа келтирмаган ва АҚШ давлат масъуллари терроризмга қарши кураш баҳонаси билан илгаригидек бу мамлакатда ҳарбий иштирокини давом эттирмоқда.