Покистонда поезд ва автобус тўқнашувида 30 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i50613-Покистонда_поезд_ва_автобус_тўқнашувида_30_киши_ҳалок_бўлди
Покистон жанубидаги Синд штатида поездни мусофир ташувчи автобус билан тўқнашувида 30 нафар ҳалок бўлиб, ўнлаб шахслар жароҳатландилар.
(last modified 2020-03-01T07:03:45+00:00 )
феврал 29, 2020 13:21 Asia/Tashkent
  • Покистонда поезд ва автобус тўқнашувида 30 киши ҳалок бўлди

Покистон жанубидаги Синд штатида поездни мусофир ташувчи автобус билан тўқнашувида 30 нафар ҳалок бўлиб, ўнлаб шахслар жароҳатландилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Покистон ОАВ-и  бу ҳодиса кеча Синд вилоятининг Sukkur минтақаси яқинида юз берган.

Ҳодиса қурбонларининг аксариятини автобус йўловчилари ташкил этади. Бу автобус Синд вилояти маркази Карочи шаҳридан Панжоб вилоятидаги Sargodha шаҳри томон йўл олганди.

Покистон жанубидаги касалхоналик манбалари ҳам  бу ҳодисада жароҳатланганлардан айримларининг аҳволи оғирлигича қолмоқда ва қурбонлар сонини кўпайишини эҳтимоли ҳам мавжуд деб хабар тарқатишмоқда.