Толибон Афғонистонда ҳужумларни тўхтатиш қарорига келди
(last modified Sat, 29 Feb 2020 12:14:08 GMT )
феврал 29, 2020 17:14 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистонда ҳужумларни тўхтатиш қарорига келди

Толибон гуруҳи ўзининг барч аъзоларига Афғонистоннинг турли минтақаларига ҳужум қилишдан воз кечишга дастур берди.

Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳулоҳ Мужоҳид ўз сўзларида Толибон гуруҳи АҚШ дипломатлари билан келишув имзолаш остонасида Афғонистон турли минтақаларда қуролли ҳужумларни тўхтатади деб изоҳлади.

Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўз сўзлари давомида  бу дастурни афғонистонликлар хурсандчилиги учун чиқарилганини иддао қилиб, бу келишувни имзолашдан энг асосий масала АҚШни ўз ваъдаларига амал қилишидир деб қўшимча қилди.

Шу ҳолда  Толибон ва АҚШ ўртасида келишув имзолаш остонасида Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, давлат  террорчи гуруҳлар жумладан ИШИД билан тинчлик келишуви имзоламайди ва Толибон ҳам ушбу террорчи гуруҳлардан йўлини ажратиши лозим деб таъкидлади.

Бугун  Қатарда минтақа ва дунёнинг айрим масъуллари иштирокида АҚШ ва Толибон гуруҳи ўз таъбири билан келишув имзолашиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ