Толибон афғон ҳарбийларига қарши ҳужумларни қайта бошлаган
(last modified Tue, 03 Mar 2020 07:09:39 GMT )
март 03, 2020 12:09 Asia/Tashkent
  • Толибон афғон ҳарбийларига қарши ҳужумларни қайта бошлаган

Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари ва Толибон гуруҳи ўртасида тинчлик музокараларни имзоланганига қарамай, Толибон гуруҳи наттоғи Кобул давлат армиясига қарши ҳужумларни бошлангани ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  ОАВга берган интервьюсида,  Афғонистонда зўравонликларни камайиши билан  Толибон гуруҳи  афғон ҳарбийларига қарши ҳужумларини бошлаган деб эълон этди.

Толибон наттоғи айни ҳолда  бу гуруҳ АҚШ ҳарбийларига қарши ҳужумларини тўхтатган деб аниқлик киритди.

Бу эса шу ҳолдадирки, икки кун олдин Афғонистон президенти Ашраф Ғани  мамлакатда кескинликларни камайтириш лойиҳасини ижро этиш жараёнини давом этиши ҳақида хабар берганди.

Толибон гуруҳи шунингдек Афғонистон давлати  афғонлараро музокаралардан олдин  бу гуруҳнинг 5 минг маҳбусларини озод қилиши ва бунинг эвазида Толибонлар ҳам 1 минг афғон ҳарбийларини озодж қилишини иддао қилганди.

Шу билан бирга Афғонистон давлати  бу таклифни рад этган.

Ёрлиқ