март 03, 2020 12:45 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири: 10 кундан  кейин АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан орқага чекина бошлайди

АҚШ Мудофаа вазири, Толибон билан имзоланган келишув асосида АҚШ 10 кундан кейин Афғонистондан орқага чекина бошлайди деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер матбуот конференциясида,  Афғонистодаги ҳарбий қўмондонгига  Афғонистондан орқага чекиниши бошлашга дастур берганини маълум этди.

Эспер ўз сўзларида  АҚШ дастлаб ўз ҳарбий кучларини Афғонистонда 8 минг 600 мингга камайтириши ва ундан кейин вазиятни баҳолаш мақсадида бу жараённи тўхтаитшини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бир йил давомидаги музокаралар ҳамда Афғонистонда урушни тўхтатиш масаласидаи хавотирлардан кейин АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди..

 Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод ва Толибон  раҳбарининг сиёсий масалалардаги ўринбосари мулла Бародар  турли мамлакатлар вакиллари ва масъуллари иштирокида Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган йиғилишда  Афғонистондаги урушни тўхтатиш учун тичнлик келишувини имзоладилар.

Шу асосда, Афғонистонда кескинликларни камайтириш шартлари Толибон томнидан ижро этилганида, келаси 14 ой ичида АҚШ ва хорижий кучлар бу мамлакатни тарк этишлари кутилмоқда.

Ёрлиқ