Трамп Толибон гуруҳи етакчиси билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Wed, 04 Mar 2020 08:03:33 GMT )
март 04, 2020 13:03 Asia/Tashkent
  • Трамп Толибон гуруҳи етакчиси билан телефон орқали суҳбатлашди

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистоннинг Толибон гуруҳи сиёсий масалалар бўйича ўринбосари мулло Бародар билан телефон орқали суҳбатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Қатардаги Толибон сиёсий офиси наттоғи Суҳайл Шоҳин ҳам   Трамп шунингдек мулло Бародар билан 30 дақиқадан ортиқ телефон орқали суҳбатлашганини маълум этди.

Суҳайл Шоҳин ўз сўзларида  мулло Бародар телефон орқали бу суҳбатда  АҚШ тинчлик келишувни ҳурмат қилганида  Толибон ва Вашингтон ўртасидаги алоқлар ижобий томон ўзгарадив ҳамда  Афғонистондан хорижий кучларни чиқарилиши барча томонлар  манфаати эканлигини  таъкидладилар деб қўшимча қилди.

Трамп ҳам телефон орқали бу суҳбатидан сўнг,  телефон орқали суҳбатини яхши деб баҳолаган.

АҚШ мамлакати президентларидан бирини Толибон гуруҳи билан телефон орқали суҳбатлари илк марта амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод ва Толибон  раҳбарининг сиёсий масалалардаги ўринбосари мулла Бародар  турли мамлакатлар вакиллари ва масъуллари иштирокида Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган йиғилишда  Афғонистондаги урушни тўхтатиш учун тинчлик келишувини имзоладилар.

АҚШ ва унинг иттифоқичлари 2001 чи йили Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш ва терроризмга қарши кураш баҳонаси билан бу мамлакатга ҳжум қилди. Уша пайтдан бери  Афғонистонда нотинчликлар, уруш ва гиёҳванд моддалар контарабандаси  янада авж олган.

Ёрлиқ