АҚШда ҳам коронавирусга чалинганлар сони тобора ортиб бормоқда
Вашингтон давлат масъуллари АҚШда коронавирусга мубтало бўлганлар ва бу инфекция оқибатида вафот этган шасхлар сонини ортиб бораётганини маълум этди.
Валстрит жорнал газетасининг хабар қилишича, АҚШ давлат масъуллари коронавирус натижасида бу мамлакатда яна бир шахсни вафот этгани билан ҳозиргача Америкада бу хасталикдан ҳаётдан кўз юмганлар сонини 11 нафарини етганини қўшимча қилишди.
Эслатиб ўтамиз коронавирусни тез суръат билан тарқалиши АҚШда ваҳима ва ваҳшатларни келиб чиқармоқда.
Олдин ҳам Калифорния штатида коронавирус туфайли илк ўлим ҳолатини қайд этилгани ортидан бу штатида фавқулодда ҳолат режими эълон этилган.
Калифорния коронавирус натижасида яшовчиларни ҳалок бўлган АҚШнинг иккинчи штати ҳисобланади.
АҚШ масъулларнинг айтишича, коронавирус тез суръат билан АҚШнинг Калифорния ва Нью-йорк штатларида тарқалмоқда ва тобора мубтало бўлган шахслар сони ҳам ортиб бормоқда.
АҚШ намояндалар мажлиси эса коронавиурсга қарши кураш учун 8 миллиард 300 миллион доллар ажратган.
Янги маълумотларга биноан, ҳозиргача дунёда 93 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 3 мингдан ортиғи вафот этган.
Шу ҳолда Халқаро валюта жамғармаси раиси Кристалина Георгиева коронавирус тарқалиши сабаб дунёнинг 75 мамлакатида оғир вазиятга шоҳид бўлмоқдамиз ва бу вирус тарқалишини жаҳон иқтисодиётига етказаётган салбий таъсири ҳозирдан яққол сезилмоқда деб айтди.