Абдулла Абдулла: Ашраф Ғани фаолиятини давом этиши ноқонунийдир
Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан мамлакат ҳукуматининг ижрочи раиси лавозимини бекор этилгани ортидан, президентлик сайловларида ўзини ғолиб сифатида эълон этган Абдулла Абдулла ўз сўзларида Ашраф Ғани фаолиятини давом этиши ноқонунийдир деб эълон этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон ҳукуматининг ижрочи раиси лавозими ўз зиммасига олган мамлакат президентлик сайлови номзоди Абдулла Абдулла кеча тарқатган баёниясида, Ашраф Ғани президентлигининг давраси якунланган ва уни ўз фаолиятини давом эттириши ноқонунийдир деб айтди.
Мазкур баёнияда келтирилишча, Абдулла Абдулла дастури билан ўз ўринбосарлари ва ҳукуматининг ижрочи раиси тайинлайди.
Абдулла Абдулла ҳозирги ҳукуматининг ижрочи раҳбарияти ишчиларини кундалик фаолиятини давом эттиришига чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президенти Ашраф Ғани чиқарган фармонида ҳукуматининг ижрочи раиси лавозимини бекор этди.