Трамп АҚШда фавқулодда вазият эълон қилишга мажбур бўлди
(last modified Sat, 14 Mar 2020 08:26:43 GMT )
март 14, 2020 13:26 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШда фавқулодда вазият эълон қилишга мажбур бўлди

АҚШда коронавирусни кенг тарқала бошлангани ортидан кеча АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда миллий фавқулодда вазият эълон этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Трамп АҚШда фавқулодда вазият эълон қилиши билан коронавирусга қарши кураш учун 50 миллиард доллар ажратишини маълум этди.

АҚШ президенти, мамлакат касалхоналарни шай ҳолатга келишлари ва фавқулодда ҳолатлар дастурларини фаоллаштиришни сўради.

Трамп шунингдек,  АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Alex Azar ваколатини кенгайтирганига тўхталиб, у эндиликда қонуннинг айрим моддаларни кўрмагана олиб  коронавирусга қарши кураш учун касалхоналар ва шифокорларга кўпроқ ваколатлар бериши мумкин деб айтди.

Ҳозиргача коронавирус натижасида АҚшнинг 50 фуқароси вафот этган.

 АҚШ ОАВ- ига кўра, бу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2 минг 329 га етди.

АҚШ касалхоналик анжумани  тарқатган ҳисоботида,  АҚШ халқининг 96 миллион нафарини коронавирусга чалиниши ва улардан 480 минг нафарини вафот этишини тахмин қилган.