Дунё миқёсида коронавирус зарари борасидаги сўнгги маълумотлар
Халқаро ташкилотлари маълумотлари асосида, ҳозиргача дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 145 минг 686 нафарг етиб, улардан 5 минг 436 нафари вафот этган. Шунингдек 72 минг 539 нафари тузалиб уйига жавоб берилган.
Хитой
Хитойнинг соғлиқни сақлаш миллий комиссияси ҳам ўтган 24 соат ичида яна 13 нафарни коронавирусдан вафот этгани ва юқтиришнинг яна 11 янги ҳолатини қайд этилганини эълон этди.
Хабарда келтирилишича, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 80 минг 824 нафарга етиб улардан 3 минг 189 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Италия
Кеча Италиянинг фавқулодда ҳолатлар вазият штаби ҳам мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 17 минг 660 нафарга етгани ва улардан 1266 нафарини вафот этганини маълум этди.
Афғонистон
Бугун Афғонистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатда коронавирусга мубтало бўлишда гумонланган 181 нафарни қайд этилгани ва 10 нафарида бу вирусга чалингани аниқланганини эълон этди.
Австралия
Австралия ички ишлар вазири коронавирусни юқтириб олди. Сўнгги хабарларга асосан, Австралияда коронавирусни юқтирган 191 нафар фуқароларидан 26 нафари тузалган.
Лотин Америкаси мамлакатлари
Ҳозиргача Перуда 28 ,Колумбияда 13, Чилида 43, Аргентинада 31 /2 нафари вафот этган/, Парагвайда 66, Боливияда 3 , Мексикада 13, Костарикада 23, Эквадорда 17, Ямайкада 8 ва Панамада 27 нафар коронавирсга мубтало бўлган.