Ҳирот касалхонасидан коронавирусга чалинган кишилар қочиб кетдилар
март 17, 2020 15:30 Asia/Tashkent
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри клиникаларидан бирида ётқизилган коронавиурсга мубтало ва гумонланганлардан барчасини қочиб кетгани айтилади.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Афғонистон ОАВ-и жами 48 нафарни бу касалхонадан қочиб кетганини хабар қилишди.
Ҳозиргача Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида 19 киши коронавирусга мубтало бўлгани тасдиқланган.
Ўган кунларда ҳам Афғонистондаги касалхоналардан коронавирусга мубтало бўлганлардан бир нечтаси қочиб кетишганди.
Хабарларга кўра, ҳозиргача Афғонистонда коронавирусга мубтало бўлишда гумонланган ўнлаб нафар қайдга олинган.
Ёрлиқ