АҚШдаги бўҳрон. Коронавирусдан 3 мингдан ортиқ шахслар вафот этган
(last modified Tue, 31 Mar 2020 08:11:12 GMT )
март 31, 2020 13:11 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги бўҳрон. Коронавирусдан 3 мингдан ортиқ шахслар вафот этган

АҚШдаги коронавирус натижасида вафот этганлар сони 3 минг нафардан ошди.

Форс ахборот агентлигининг  хабар қилишича, кеча АҚШ ОАВ-и мамлакатда бу инфекцияга чалинганлар сонини 163 минг 479 нафарга етгани ва улардан 3 минг 148 нафарини вафот қилганини маълум этдилар.

АҚШ эндиликда, фуқаролари энг кўп коронавирусга чалинган мамлакат бўлиб қолмоқда.

Кузатувларга асосан,  август ойига қадар АҚШда 82 минг нафарни коронавирусдан вафот этиши мумкин.

Анча кечроқ коронавирус муаммосига дучор бўлган АҚШ давлати  эндиликда касаллардан ошиши сабаб вирусни аниқлаш тестлар етишмовчиликига учраган.

Кеча Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти  АҚШ яқин келажакда коронавируснинг янги ўчоғига айланишини эълон этмоқда.

 

Ёрлиқ