Германия: АҚШ давримизнинг ўғрисидир
Трампни уруш пайтида ишлаб чиқариш қонунидан фойдаланиши билан тиббий ниқобларни экспорт этишни тўхтатишга дастур бергани ортидан, Берлин давлати АҚШни ўғриликда айблади.
ИСНО тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трампни тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчи 3- М компаниясига берган дастурида, Банкокдаги Берлин полицияси топшириғи билан 200 минг ФФП 2 тиббий ниқоблар Германияга йўл олишидан олдин мусодара этилиб АҚШ га жўнатилди.
Берлин маҳаллий давлати ички ишлар вазири Андриас Гизел Банккокда Германия учун мўлжалланган тиббий ниқобларни мусодара этилганини танқид этиб, АҚШнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини " денгиз қароқчилиги сифатида эълон этди ва Вашинтонни тижорат бўйича Халқаро қонунларга ҳурмат қилишга чақирди.
3-М компаниясига кўра, Дональд Трамп 1950 -чи йилда ҳамда АҚШ ва Корея ўртасидаги уруш пайтида уруш даврида ишлаб чиқаришни контрол этиш қонунидан фойдаланиши билан, бу компанияга барча экспортини тўхтатишга дастур берган.
АҚШ президенти кеча коронавирусга қарши кураш ишчи гуруҳи билан пресс- конференцияда уруш даврида ишлаб чиқаришни назорат этиш қонунига асосланган сўзларида давлат масъуллари ва маъмурлари 200 минг тиббий ниқоблар ҳамда 130 минг жароҳлик ниқоблар ва 600 минг қўлқопларни мусодара этишган, деб эълон қилди.