Франциянинг озиқ- овқат маҳсулотлари сақланадиган улкан музлатгичи моргга айлантирилган
Европадаги озиқ овқат бўйича энг йирик гипермаркети - Rungis магазини Париждаги энг буюк музлатгичини коронавирусдан ҳалок бўлган шахслар жасадларини сақлаш марказига айлантирди.
Франция ахборот агентлигинг хабар қилишича, Франция полицияси марказий идораси тарқатган баёниясида, илк тобутлар жума куни бу музлатгичда жойлаштирилди ва уларнинг аҳли оилалари душанба куни бу жасадани олиб кетиши мумкин. Бу улкан музлатгич 800 -1000 жасадни ўз ичида жой бериши мумкин.
Франция полициясига кўра, коронавирусдан энг кўп зарара кўрган Париж шаҳридир.
Эслатиб ўтамиз Францияда коронавирусга мубтало бўлган 89 минг 953 нафардан 7 минг 560 нафари вафот этган.
Франция мамлакати Италия ва Испаниядан кейин коронавиурсдан энг кўп зарар кўрган мамлакат ҳисобланади.