ОПЕК+ аъзолари нефт ишлаб чиқаришни 10 миллион баррел камайтиришга қарор қилишди
ОПЕК+ аъзолари жаҳон бозоридаги нархнинг барқарорлигини таъминлаш учун май-июн ойларида нефт ишлаб чиқаришни кунига 10 миллион баррел камайтиришга қарор қилишди
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра ташкилотга аъзо мамлакатлар июл ойининг ибтидосида бу рақамни кунига 8 миллион баррелга етказишади ва бу кӯрсаткич 2020 йилнинг охиригача давом этади. 2021 йилнинг бошидан 2022 йилнинг апрел ойигача эса бу кӯрсаткич кунига 6 миллион баррелни ташкил этади.
ОПЕК+ гуруҳининг аъзолари бошқа нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатларни кунига одатдагидан 5 миллион баррел кам нефт ишлаб чиқаришга даъват қилишди.
Эрон Нефт вазири Бежан Зангане йиғилиш сӯнгида Эрон, Вересуэлла ва Ливия мамлакатларига бу қоида жорий қилинмаслигини айтди.
Коронавирус тарқалиши натижасида талабнинг камайиши, ҳамда Саудия Арабистони ва Россия ӯртасидаги нефт уруши сабабли кейинги ҳафталарда нефт нархи сӯнгги 18 йилда мисли кӯрилмаган даражада арзонлашди.