Италия ва Францияда коронавирус инфекцияси қурбонлари сони кўпайб бормоқда
апрел 11, 2020 12:54 Asia/Tashkent
Франция ва Италия соғлиқни сақлаш масъуллари мамлакатларда коронавирусдан зарарланиш ва талофталар ҳолатини тобора ошиб бораётганини эълон этдилар.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Франция Соғлиқни сақлаш вазирилиги Бош директори Jerome Salomon ўтказилган пресс конфееренция жараёнида мамлакатда коронавирус инфекциясидан 13 минг 197 нафарни вафот этганини хабар қилди. Францияда ҳозиргача 124 мингдан ортиққ фуқаролар коронавирусга чалинган.
Кеча Италия давлати ҳам ўтган бир сутка ичида мамлакатда 3 минг 951 нафарни коронавирусга мубтало бўлганини аниқлангани ва 24 соат ичида бу виурсдан яна 570 нафар италияликларни вафот этганини маълум этди.
Италияда 147 минг 577 нафар коронавирус инфекциясини юқтириб олган.