АҚШда Хитойни коронавирус учун "жазолаш" таклиф этилди
(last modified Sat, 11 Apr 2020 18:09:28 GMT )
апрел 11, 2020 23:09 Asia/Tashkent
  • АҚШда Хитойни коронавирус учун

Америкалик сенатор Линдси Грэмнинг айтишича, Хитойни шу қадар қаттиқ жазолаш керакки, токи у келажакда ўйлаб иш қилсин

Америкалик сенатор Линдси Грэм Fox News эфирида Хитой коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган америкаликлар ўлимида ва юзага келган ишсизлик учун жавобгарлигини маълум қилди.

"Пандемия Хитой ҳукумати ва унинг ҳаракатлари туфайли бошланди. Бу Хитой туфайли авж олган учинчи касаллик", - дея тушунтирган Грэм.

АҚШ "Хитойни ўз ҳатти-ҳаракатини ўзгартиришга мажбур этиши лозим", деб таъкидлаган у.

"Мен қарзимизнинг бир қисмини Хитойнинг зиммасига ўтказишни бошламоқчиман, чунки улар бизга тўлаши керак, биз уларга эмас", - деди сенатор.

Грэмнинг айтишича, Хитойни шу қадар қаттиқ жазолаш керакки, токи у келажакда ўйлаб иш қилсин.

Жон Хопкинс номидаги Университет АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 500 мингдан ошиб кетганини, 18 мингдан зиёд киши вафот этишганини хабар қилмоқда.

Айни вақтда АҚШ коронавирусни юқтирган беморлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди, ўлимлар сони бўйича эса Италиядан кейин иккинчи ўринда.

Сал олдин АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойни коронавирус бўйича дезинформацияда айблаган эди. Помпеога кўра, Хитой бу ишни Америка ҳукуматининг COVID-19га қарши ҳаракатларини йўққа чиқариш учун амалга оширган. Хитой ТИВ ушбу айбловларни АҚШ кўрсатаётган комедияга йўйди. Идора вакили Хитой БССТ ва бошқа давлатларга эпидемия ҳақидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этганини таъкидлади.