апрел 13, 2020 14:47 Asia/Tashkent
  • Кашмирда ҳиндистонлик ва покистонлик ҳарбийлар ўртасидаги отишмада 3 нафар ҳалок бўлди

Кашмир контрол чизиғида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий кучлари ўртасида юз берган отишмада, 3 нафар ҳалок бўлган.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон полицияси,  кеча аср пайтида икки малмлакат ҳарбийларининг артиллерияси ўртасидаги отишмада 3 нафар тинч аҳолини ҳалок бўлганини маълум этди.

Ўтган ҳафта аввалидан Кашмир контрол линиясида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий кучлари ўрасидаги тўқнашувлар қайта тикланди ва томонлар  бир неча мартаба  бир -бири объектларини артиллерия орқали нишонга олишди.

Эслатиб ўтамиз,  мусулмонлар яшайдиган Кашмир минтақаси Деҳли ва Исломобод ўртасидаги муаммоларга айланган.

1947 чи йилда  Ҳиндистон ва Покистон давлатини Англиядан мустамликачилигидан мустақиликка  эришганидан кейин 1947,1965, 1971 чи йилларда икки мамлакат ўртасида Кашмир минтақаси масаласида урушлар содир бўлганди.

 

Ёрлиқ