АҚШда коронавирус қурбонлари сони 26 минг нафардан ошди
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавиурсдан вафот этганлар сони 26 минг нафардан ошди.
worldometer сайтининг хабар қилишича, Жонс Ҳопкинз университети маълумотларга асосан, АҚШда коронавирус қурбонлари сони 26 минг 47 кишига етди, шунингдек бу мамлакатда 613 минг 886 нафар коронавирусни юқтириб олган.
Маълумотлар ўтган бир сутка ичида /сешанба оқшомигача/ АҚШда коронавирус натижасида 2 минг 300 ўлим ҳолатлари қайд этилган.
АҚШда коронавирусни кенг тарқала бошлангани билан мамлакат президенти Дональд Трамп ҳатти-ҳаракатларига нисбатан танқидлар ҳам тобора кўпайиб бормоқда.
АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси коронавирусга қарши кураш учун Трампнинг ҳатти-ҳаракатини танқид қилар экан Твиттер саҳифасида ҳақиқат шудирки, яроқсиз бир шахс ва кучсиз бир раҳбар ҳеч бир масъулиятни қабул қилмайди, аммо ушбу яроқсиз шахс бошқаларни маломат ва танқид қилишга уринади деб изоҳлади.
Пелоси ўз сўзларида Дональд Трамп унга топширилган инфратузилмани нобуд этди . Ушбу инфратузлма коронавирус пандемиясига қарши кураш жиҳатида дастурларни тузиш учун фойдаланиши лозим эди, аммо иқтисодий фожеа ва инсонларни ўлимига шоҳид бўлдик дея қўшимча қилди.