АҚШ: Россия спутникка қарши ракетани синовдан ўтказган
апрел 16, 2020 11:06 Asia/Tashkent
АҚШ Ҳарбий кучларининг космик қўмондонлиги чоршанба куни Россия спутникка қарши ракетани синовдан ўтказгани ҳақида хабар қилди.
“АҚШ Ҳарбий кучларининг космик қўмондонлиги Россия томонидан 15 апрел куни DA-ASAT турдаги (спутникка қарши тўғридан-тўғри зарба берувчи) ракета синовдан ўтказилганидан хабардор. Ушбу синов АҚШ ва унинг иттифоқдошларига нисбатан хавфлар жиддий эканини ва улар ўсиб бораётганидан дарак беради”, - деди АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Жон Реймонд.
Шунингдек Реймонд барча давлатлар коинотда хавфсиз амалиёт олиб бориш учун шароитлар яратиши кераклигини яна бир эслатиб ўтди.
Ёрлиқ