АҚШ ва Бразилияда коронавирус тез суръат билан кўпайиб бормоқда
АҚШда коронавиурс инфекциясидан вафот этанлар сони 42 минг нафардан ошди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ ОАВ-и мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 792 минг 759 нафарга ва вафот этганлар сони 42 минг 514 нафарга етганини эълон этдилар.
АҚШ эндиликда дунё миқёсида коронавирус ҳолатлари энг кўп қайд этилган ва бу вирусдан энг кўп талофат кўрган мамлакат ҳисобланади.
Бразилия мамлакатида ҳам коронавирус тез суръат билан тарқалмоқда. Ҳозиргача бу мамлакатда 40 минг 581 киши коронавирсни юқтириб олиб улардан 2 минг 575 нафари вафот этган.
Бундан ташқари АҚШ, Канада ва Мексикага давлаттлари қўшма чоралари орқали нозарур ҳаракатларга жорий этилган чекловлар муддатини янада 30 кунга узайтиришди.