АҚШ сенати 2016 чи йилдаги президентлик сайловларида Россиянинг аралашганини тасдиқлаган
(last modified Wed, 22 Apr 2020 08:37:30 GMT )
апрел 22, 2020 13:37 Asia/Tashkent
  • АҚШ сенати 2016 чи йилдаги президентлик сайловларида Россиянинг аралашганини тасдиқлаган

АҚШ сенати мажлиси маълумотлар қўмитаси Америка хавфсизлик ташкилотларини 2016 чи йилдаги мамлакат президентлик сайловларида Трампни ғалаба қозониши учун Москва давлатини бу сайловларга аралашгани тўғрисида тарқатган ҳисобот тасдиқлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча 21 апрель куни тарқатилган бу ҳисобот, АҚШ Марказий разветка агентлиги, миллий хавфсизлик агентлиги ва федерал ўрганишлар идорасини  Россия президенти Владимир Путин 2016 чи йилдаги сайловларда Трампнинг рақиби Хиллари Клинтон позициясига зарба бериш пайида бўлган деган хулосага келишганини кўрсатмоқда.

Бу эса шу ҳолдадирки, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳардоим  2016 чи йилдаги президентлик сайловларда ғалаба қозонишида бошқа давлатларнинг аралашишини рад этиб,  бу заминдаги маълумотларни мавзуни сиёсийлаштириш деб иддао қилмоқда.

Россия ҳам АҚШ президентлик сайловларда аралашмаганини таъкидлаб келмоқда.

5 қисматдан иборат бўлган ва  4 қисми тарқалган сенат ҳисоботида  АҚШ Марказий разветка  ва милилй хавфсизлик агентлиги  ишонч билан  фактларга асосланган ҳолда Россияни  2016 чи йилдаги сайловлар жараёнида Трапмни ғалаба қозониш учун барча саъй ҳаракатини ишга солганини эълон этган.

АҚШ милилй хавфсизлик агентлиги, бу мавзуни ишонч билан ўртага қўйиб тасдиқлаган.