АҚШ Эронга қурол етказиб берилишда эмбарго муддатини узайтиришга уринмоқда
(last modified Thu, 30 Apr 2020 07:34:48 GMT )
апрел 30, 2020 12:34 Asia/Tashkent
  • АҚШ Эронга қурол етказиб берилишда эмбарго муддатини узайтиришга уринмоқда

АҚШ ТИВ раҳбари яна бир бор Эронга қурол етказиб берилишда эмбарго муддатини узайтириш қарорига келганини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео кечанги пресс -конференция жараёнида, АҚШ давлати БМТ Хавфсизлик кенгаши билан Эронга қарши қурол -яроқ заминасидаги санкциялар муддатини узайтириш учун алоқада бўлганига тўхталиб,  Эронга қурол етказиб берилишдаги эмбаргони бекор этлишига ижозат бермаслигини иддао қилди.

Помпео ўз сўзларида  ҳатто бошқа мамлакатлар АҚШ билан ҳамкорилк қилганида  Вашингтон бор куч- қудрати билан бу ҳатти ҳаракатни давом эттиради деб қўшимча қилди.

Майк Помпео  бу хусусдаги саволга жавобан, биз ҳеч қачон бу мавзуни ижро этилишига рухсат брмаймиз. Бундай қуролларни сотишга тегишли тақиқлов ва эмбарго муддатини узайтириш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши билан ҳамкорлик қиламиз ва қўлимиздан келгунича бошқа давлатларни ҳам бу масалага жалб этамиз деб таъкидлади.

Душанба куни а Нью-йок таймс газетаси,  Помпео  Эронга қарши  максимал даражадаги босиларини давом эттириш доирасида ядровий келишувдги пунктларидан бирига таяниб, Эронга қурол етказиб берилишда эмбарго муддатини узайтириш қарорга келган деб ёзганди.

Бу санкциялар муддатни 2020 чи йилда якунланиши кутилмоқда.

Экспертлар эса  АҚШ 2018- чи йилда ядровий келишувдан чиққанлиги сабаб бошқа Халқаро ядровий келишув аъзоларидан эмас ва Эронга қарши санкциялар муддатини узайтириш учун бу келишув моддаларидан фойдаланиши мумкин эмас деб таъкидлаб келишмоқда.

 

Ёрлиқ