Россия Бош вазиридан кейин мамлакат қурилиш вазири ва унинг ўринбосари коронавирусга чалинди
(last modified Sat, 02 May 2020 06:51:06 GMT )
май 02, 2020 11:51 Asia/Tashkent
  • Россия Бош вазиридан кейин мамлакат  қурилиш вазири ва унинг ўринбосари коронавирусга чалинди

Россия бош вазири Мишустиндан кейин мамлакат қурилиш вазири Владимир Якушев ва унинг ўринбосарида ҳам коронавиурс аниқланди ва улар касалхонага ётқизилди.

Россия қурилиш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мамлакат қурилиш вазири Владимир Якушев  ва унинг ўринбосари Дмитрий Волков ҳам COVID-19’га чалинган.

«Коронавирус ташхиси компьютер томографияси натижасидан кейин қўйилган», — дейилади вазирлик хабарида.

Якушев шаҳар касалхоналаридан бирида даволанаётганини тасдиқлаган. «Ҳамкасблар билан телефон орқали алоқада бўламан», — деган қурилиш вазири. Якушев йўқлигида вазир вазифасини бажариш Никита Стасишин зиммасига юкланган. 

 Шу ҳолда Кремль саройи наттогғи Дмитрий Песков ҳам, презиети Владимр  Путин соғлиги ҳимоя қилиш уун лозим ва чоралар кўр лганини маълум этди.

Эслаиб ўтамиз, ҳозиргача Россияда коронавирусга чалинганлар сони 114 минг 431 нафарга етди ва вафот этганлар сони 1 минг 169 нафарни ташкил қилмоқда.

Ёрлиқ