май 03, 2020 15:31 Asia/Tashkent
  • Икки Корея чегараси ўртасида отишма содир бўлди

Айрим ОАВ икки Кореяниг қўшма чегараларида юз берган отишма ҳақида хабар тарқатишди.

Минтақа ОАВ -ига таяниб, ИРНА тарқатган хабарига кўра,  бугун КХДР ва Жанубий Корея чегараларида юз берган отишмада  ҳеч кимга зарар етмаган деб эълон этди.

Жанубий Корея армияси қўшма штабининг маълум қилишича, Шимолий Корея чегарачилари томонидан икки Корея чегараси пост  нишонга олинди ва Жанубий Корея ҳам унга жавобан  ўт очишга мажбур бўлганини маълум этди.

DMZ номли  икки Корея ўртасидаги тинч минтақа хавфсизлик нуқтаи назаридан нозик бир макон ҳисобланади ва 1953  чи йилда икки Корея ўртасидаги урушга эътибор бериб,  бу минтақадан ўтишни истаган шахс  ҳар икки томондан нишонга олиниши мумкин.

  •  

 

 

Ёрлиқ