Россиянинг 3 мингга яқин аскарлари коронавирусга чалинган
(last modified Mon, 04 May 2020 11:11:53 GMT )
май 04, 2020 16:11 Asia/Tashkent
  • Россиянинг 3 мингга яқин аскарлари коронавирусга чалинган

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг 3 мингга яқин ҳарбий кучларини коронавирус юқтириб олгнини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  бугун Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг 2 минг 900 нафар ҳарбийлари ва ҳарбий талабаларини коронавирусга мубтало бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек ўтган ҳафта пайшанба кунидан  ҳарбий таълим марказлардаги ўқув йилини муддатдан олдин якунлаш қарорига келганини эълон этди.

Россиялик айрим масъулларда ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида олдин хабар берилганди.

Сўнгги маълумотларга асосан, ўтган бир сутка ичида Россияда 10 минг 63 нафарда коронавиурс  аниқланди  шунингдек 58 киши ҳам вафот эди.

Хабарларга асосан ҳозиргача Россияда 134 минг 687 киши коронавирусга мубтало бўлган.

 

Ёрлиқ