Британия Европа қитъасида коронавирусдан энг кўп талофат кўрган давлатдир
Сўнгги маълумотларга биноан, коронавирус оқибатида вафот этган фуқаролари сони 30 мингга яқинлашиши билан Британия Европада вирусдан энг кўп ўлим ҳолат қайд этилган давлатга айланди.
Дейли меррор газетасининг ёзишича, Британия коронавирус натижасида қайд этилган ўлим ҳолатлар бўйича Италиядан ўтиб Европада биринчи ва АҚШдан кейин дунё миқёсида бу вирусдан энг кўп зарарланган иккинчи мамлакат ҳисобланади.
Британия статистик маълуомотлар идорасига кўра, ҳозиргача мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 29 минг 648 кишига етди.
Хабарга асосан, Ирландия ва Шотландияда коронавирусдан вафот этганларни ҳисобга олган ҳолда, Британияда бу вирус натижасида қурбон бўлганлар сони 30 мингдан ҳам ошди.
Дейли меррор шунингдек Британияда коронавирусдан вафот этганлар аниқ сони эълон этилган расмий маълумотларга қараганда 50 фойиз кўпроқ эканлигини қўшимча қилган.
Британияда тиббий тажҳизотлар етишмовчилиги ҳамда чекловларни камайтириш учун давлат дастуридан хавотирларни ошиб бориши билан бир вақтда бу маълумотлар эълон этилмоқда.