Кобулдаги касалхонага уюштирилган ҳужумда 8 нафар ҳалок бўлди
(last modified Tue, 12 May 2020 10:13:31 GMT )
май 12, 2020 15:13 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги касалхонага уюштирилган ҳужумда 8 нафар ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти -Кобул шаҳридаги касалхоналардан бирига қилинган ҳужум натижасида 8 нафар ҳалок бўлди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги  номаълум қуролланган шахслар бугун Кобул ғарбидаги касалхонага ҳужум қилишди ва натижада бир нечта фуқаролар ҳам жароҳат олди дея изоҳлади.

 Қуролланган нотаниш шахслар ҳужумларини олдини олиш учун амалиёт ўтказган афғон кучлари шунингдек касалхонадаги 72 беморрлар улар жумласидан  аёллар ва болаларни нажот беришди.

Айрим афғонистонлик манбалар ҳозиргача бу ҳужумда 5 нафар тинч аҳолини қурбон бўлгани ва 4 нафарини жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатишмоқда.

Ҳозиргача  ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

 

Ёрлиқ