Трамп Хитойга жазолаш билан таҳдид қилди
(last modified Thu, 14 May 2020 09:23:31 GMT )
май 14, 2020 14:23 Asia/Tashkent
  • Трамп Хитойга жазолаш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти, коронавирус пандемияси сабаб Хитойни жазолаш қарорга келганини маълум этди.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси сабаб Хитойни жазолаш тўғрисидаги сенатор Линси Гроҳам таклифини олқишлаб, бу масалани кўриб чиқишини эълон қилди.

Шу ҳолда АҚШ Марказий разветка бошқармаси -ЦРУ ҳам Хитой давлатини  Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига босим ўтказиш орқали  бу ташкилотнинг коронавирус сабаб фавқулодда вазият эълон қилиши йўлига тўсиқ яратишда айблади.

Нюз-вик сайтининг ёзишича,  бу ҳисобот Ғарб разветка ташкилотларининг иккинчи ҳисоботидир ва кўп эҳтимоллар билан коронавирус туфайли Вашингтон ва Пекин ўртасидаги кескинликларни авж олишига сабаб бўлади.

 

Ёрлиқ