Афғонистонда АҚШ ҳарбийси ўлдирилди
Пентагон Афғонистонда АҚШнинг яна бир ҳарбийсини ҳалок бўлганини хабар қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, душанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида, Кобул шимолидаги Багром авиабазасида хизмат қиладиган Тероворес Ровен Бумен номли аскак жангарилар томонидан ўлдирилган деб эълон қилди.
Ҳозиргача бу ҳужум учун масъулиятни бирор шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Афғонистон ишларидаги АҚШ назорати идораси ҳам яқинда тарқатган ҳисоботида жорий йилнинг биринчи чорагида Толибон ҳужумларида АҚШнинг 7 ҳарбийсини ўлдирилгани ва 11 нафарини жароҳат олганини эълон қилганди.
АҚШ армияси томонидан Афғонистонни ишғол этилганидан кейин бу мамлакатда гиёҳванд моддалар контрабандаси, нотинчликлар, мусулмонларнинг муқаддас маконларига нисбатан таҳқирлар тобора ошиб борган.