Трамп намойишларни бостириш учун 10 минг ҳарбийларни хиёбонларга чиқаришни таклиф қилди
(last modified Sun, 07 Jun 2020 07:38:12 GMT )
июн 07, 2020 12:38 Asia/Tashkent
  • Трамп намойишларни бостириш учун 10 минг ҳарбийларни хиёбонларга чиқаришни таклиф қилди

СИ ЭН ЭН телеканали АҚШ президенти мамлакатнинг турли шаҳарларидаги норозилик намойишларни бостириш мақсадида, 10 мингдан ортиқ ҳарбийларни кўча-хиёбонларда жойлашириш қарорига келганини фош этди.

Бугун СИ ЭН ЭН телеканали  шунингдек,  АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер ва АҚШ армияси қўшма штаби раиси Марк  Милини президенти Трамининг ушбу  қарорига қарши чиқишганини хабар қилди.

Хабарга биноан, Эспер  ҳам Трамп таклифини рад этиши билан  1 минг 600 ҳарбийларни Вашингтон шаҳрига сафабар этган, аммо  бу минтақадаги 5 минг нафар миллий гвардия кучлари тартибсизликларни олдини олиш учун қўшимча кўмакка эҳтиёж сезаётганини билдиришган.

АҚШнинг ҳозирги ва собиқ юқори мартабали расмийларидан  89 нафари жумладан  Леон Панетта, Чак Ҳигел ва Эштон Картер  норозилик намойишлар қаршисида Трампнинг ҳатти -ҳаракатини қоралашган.

АҚШнинг 280 нафардан ортиқ дипломатлари, расмийлари ва миллий хавфсизлик масъуллари ҳам Трампни армиядан сиёсий мақсадларга фойдаланишга чақирган.

 

Ёрлиқ