АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллион нафардан ошди
Экспертларнинг барча огоҳлантиришига қарамай, АҚШ президентининг барча иқтисодий чекловларини бекор этилишини таъкидлаётгани вазиятида бу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2 миллиондантошиб кетди.
Вердмир- инфо сайтининг маълумотларига биноан, коронавирус инфекциясини янада тарқалишига сабаб бўлган АҚШда қоратанли Жорж Флойдни қатл этилганига қарши кўча- намойишлар ва митингларни давом этиши билан АҚШда коронавирус юқтириб олганлар сони 2 миллион 7 минг 449 нафарни ташкил қилди.
АҚШда бу вирус қурбонлари сони 112 минг 469 нафарга етди.
Шунингдек ҳозирга қадар бутун жаҳон коронавирусга чалинганлар сони 7 миллоин нафардан ошиб кетди.
Маълумотларга асосан, ҳозирга қадар коронавирус натижасида 406 минг нафари вафот этган. Шу ҳол билан бирга ҳозирга қадар 3 миллион 462 минг нафар касалланганлар соғайган.