Россия энг илғор ва модерн ядровий сув ости кемасини намойиш этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i52856-Россия_энг_илғор_ва_модерн_ядровий_сув_ости_кемасини_намойиш_этди
Россия миллий кунида 20 та ядровий ракеталарни учириш имкониятига эга бўлган " Князь Владимир" номидаги энг илғор ва модерн ядровий сув ости кемаси мамлакат ҳарибй -денгиз кучларига топширилди.
(last modified 2020-06-13T08:55:22+00:00 )
июн 13, 2020 12:43 Asia/Tashkent
  • Россия энг илғор ва модерн ядровий сув ости кемасини намойиш этди

Россия миллий кунида 20 та ядровий ракеталарни учириш имкониятига эга бўлган " Князь Владимир" номидаги энг илғор ва модерн ядровий сув ости кемаси мамлакат ҳарибй -денгиз кучларига топширилди.

Кеча Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида,  Адмирал Николай Евменов иштирокида  мамлакат шимоли ғарбидаги  Северодвинск портидаги Совмаш кемачилик корхонасида ўтказилган маросимида  " Князь Владимир"  атом сув ости кемаси фойдаланишга топширилди деб эълон этди.

 " Князб Владимир" номидаги  энг илғор ва модерн ядровий сув ости кемаси  20 -та ядровий ракеталарини учириш имкониятига эга  бўлиб, радарлардан яшириниш учун денгизнинг 400 метр чуқурлигида қолиши мумкин.

Мазкур ядровий кема шунингдек 16 та қитъалараро ракеталар билан жиҳозланган.

 " Князь Владимир" кемасинин бошқа қобилияти ва хусусиятларидан бири сифатида юқори манёврлик ва   паст товушига ишора қилиш мумкин.