Пелоси: Трамп АҚШ президентликига лойиқ эмас
АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси мамлакат президенти Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш учун ўрганишлар пайтидаги бу мажлисга келган фактларга ишора қилиб, Трамп ақида ва ахлоқий нуқтаи назардан президентликка лойиқ эмас деб айтди.
Ҳил ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси, ҳафталик конференцияси жараёнида, ушбу факт /салоҳиятсизлиги/ АҚШ сенатидаги Трампни оқлашга овоз берган республикачилар учун аҳмиятсиздир деб таъкидлади.
Пелоси ўз сўзларида АҚШ собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болттоннинг янги китобига тўхталиб, Трампга қарши гувоҳлик бериши учун ундан даъват этиши эҳтимолини истисно қилмади.
Ненси Пелоси шунингдек, Болтон ўз китобида фош этган мавзулар, Трампни қай дажарада АҚШ президентлик лавозимида лойиқ бўлмаган шахс эканлигини исботлаб беради деб қўшимча қилди.
Жон Болтон китобини чоп этилиши остонасида Оқ уй бу китобдаги нозик маълумотларни тарқалишини олдини олишга уринмоқда.
Хабарларга кўра, бундай маълумотлар Трамп зарарида бўлиб унинг обру- эътиборига жиддий зарба етказади.
Болтон китоби июнь ойининг 23 кунида чоп этилиши кутилмоқда.