Меркель: Европа Иттифоқи Россияга нисбатан қўлланган санкциялар муддатини узайтиради
Кеча Германия канслери Европа Иттифоқини Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтириш қарорига келганини хабар қилди.
Германия канслери Ангела Меркель Европа Иттифоқи етакчиларини интернет орқали конференциясидан сўнг, Ервопа Иттифоқи Украина шарқидаги тўқанашувларни давом этиши сабаб Россияга қарши иқтисодий санкциялар муддатини узайтиришини маълум этди.
Европа Иттифоқи АҚШ сиёсатларига пайравлик қилиб 2014 -чи йилдан бошлаб, Россияни Украина шарқидаги тўқнашувларда аралашишда ва Киев давлат мухоилфатига ёрдам кўрсатишда айблаб Москвага нисбатан бир қатор иқтисодий ва молиявий санциялар қўллади. Москва давлати ҳам Европа Иттифқининг ушбу санкцияларига қаттиқ аксиламал кўрсатди.
2014 чи йилда Қрим ярим оролини референдум асосида Украинадан ажралиб, Россияга қўшилгани Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кескинилкларни янада кучайишига замин яратди.
Эслатиб ўтамиз, Украинани уша вақтдаги давлатига қарши ғарбпараст гуруҳларнинг давлат тўнтарувидан кейин Украина шарқида тўқнашувлар бошланди.