Трамп ижтимоий сўровларни сохта ва Байденни коррупционер деб атади
(last modified Sun, 28 Jun 2020 07:02:29 GMT )
июн 28, 2020 12:02 Asia/Tashkent
  • Трамп ижтимоий сўровларни сохта ва Байденни коррупционер деб атади

АҚШ президенти Твиттер орқали тарқатган яна иккита мурожаатида ОАВ ва президентлик сайловлардаги демократик партиясининг асосий номзодига даҳанаки ҳужумлар қилди.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трампи Твиттер саҳифасидаги мурожаатида,  АҚШ ОАВи томонидан ўтказилаётган ижтимоий сўровларни шубҳа остига қўйди ва 2020 чи йилдаги мамлакат президентлик сайловидаги ўз рақиби, яъне демократик партиясининг асосий номзоди Жо Байден омадларини ошиши тўғрисидаги  ижтимоий сўровларни сохта ва ишониш мумикн бўлмаган иддаолар деб таъкидлади.

Трамп ўз Твиттер саҳифасида  сохта ОАВ хабарларига ишонманг деб ёзди. Ҳолбуки  шанба куни Оклоҳомада унинг сўзлаган нутқи "Факс нюс" рейтингида биринчи ўринни эгаллаганди.

Трампнинг ёзишича,  бундай ижтимоий сўровларда асос йўқ. Трамп бошқа твитида ҳам яна бир бор Жо Байденни танқид қилиб уни коррупуционер деб атади.

Эслатиб, ўтамиз, сўнгги ойлардаги ижтимоий сўровларга биноан Трамп тарафдорлари униҳимоя қилувчилар тобора камайиб бормоқда.

KFF- "Койзер фемили" жамғармаси ўтказган сўнгги ижтимоий сўровига асосан, Жо Байден рейтинги ўз рақиби Дональд Трампга кўра 13 фойиз кўпроқдир. 

 

Ёрлиқ