Ереванда қуролли гуруҳ билан музокаралар давом этмоқда
июл 20, 2016 17:47 Asia/Tashkent
Ереванда қуролли гуруҳ билан музокаралар давом этмоқда
Арманистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 18 июль тонгида Ереванда полиция биносига ҳужум қилиб, одамларни гаровга олган қуролли гуруҳ билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Апа ахборот агентлиги республика Миллий хавфсизлик хизмати маълумотига таяниб хабар қилган. "Арманистон ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари айни вақтда қуролли гуруҳни таслим қилиш ва гаровдагиларни озод этиш учун музокараларни давом эттирмоқда", дейилган хабарда. Шунингдек, қон тўкилиш олдини олиш мақсадида кескин ҳаракатлардан тийилаётгани маълум қилинган. Бундан ташқари, махсус хизмат вакиллари бошқа соҳага ихтисослашган ташкилотларни жараёнга аралашиб, халақит бермасликка чақирди.