Афғонистонда Америка ҳарбийси ўлдирилди
Американинг бир ҳарбийси Афғонистоннинг ғарбида жойлашган "Фароҳ" вилоятида ўлдирилди.
Тулуъ Ньюз ахборот агентлигининг тарқатаган хабарига кўра, америкалик 21 ёшли ҳарбий Винсент Себастьян Иберия Афғонистоннинг Фароҳ вилоятида бир автомобил билан тўқнашгани натижасида ҳалок бўлди ва ушбу ҳодиса юзасидан тадқиқот олиб борилмоқда.
Бундан олдин "Сегор" номли Афғонистон ишлари бўйича Американинг тергов идораси жорий йилнинг дастлабки уч ойида Афғонистонда америкалик етти нафар ҳарбий ҳалок бўлди ва 11 нафар ҳарбий эса тан жароҳати олди,-деб эълон қилди.
Ўтган йили Афғонистонда 20 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганди.
Америкалик ҳарбийлар Афғонистонда шундай бир шароитда ҳалок бўлишмоқдаким, ушбу мамлакатнинг халқи уларнинг ишғолгарликларидан ғазабга келишган ва бир неча марта эътирозли кўча намойишлар ўтказиб, Афғонистондан бегона кучларнинг чиқишини талаб этишди.
Америка ва унинг иттифоқчилари 2001 йили терроризм билан қарши кураш олиб бориш ва Афғонистонда хавфсизликни таминлаш баҳонаси билан бу мамлакатга ҳужум қилди. Аммо уша вақтдан бери ҳозиргача Афғонистонда нотинчликлар, терроризм ва гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқариш кўзга ташланадиган даражада ривож-равнақ топди.
Ҳозирги кунда 9 минг нафар америкалик ҳарбийлар Афғонистонда ҳузур топган.