Америкада коронавирусга мубтало бўлиш рекорд даражасига етди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i53479-Америкада_коронавирусга_мубтало_бўлиш_рекорд_даражасига_етди
Жонс Хопкинс университети АҚШ-даги коронавирусни юқтирган одамларнинг кунлик сонини 66 мингдан ортиқ, деб эълон қилди.
(last modified 2020-07-15T03:46:19+00:00 )
июл 15, 2020 08:46 Asia/Tashkent
  • Америкада коронавирусга мубтало бўлиш рекорд даражасига етди

Жонс Хопкинс университети АҚШ-даги коронавирусни юқтирган одамларнинг кунлик сонини 66 мингдан ортиқ, деб эълон қилди.

Чоршанба куни Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра,сўнгги 24 соат ичида АҚШ-да коронавирус билан касалланганларнинг сони  3,429,072-га етди.

Жонс Хопкинс университети шунингдек, АҚШ-даги коронавирус қурбонларининг сонини 136 минг 430 нафарга етганини эълон қилиш зимнида сешанба куни маълумотларига нисбатан 848 -тага кўпайди, деб эълон қилди.

Бироқ дунё миқёсидаги маълумотлар базасида АҚШ-да коронавирусни юқтирганларнинг сони 3 миллион 545 минг 77 нафарга ва ушбу мамлакатда вирусдан жабрланганларнинг умумий сони 139 минг 77 нафарга етган, деб қайд этилган.

АҚШ ҳозирги кунда коронавирусни юқтирганлар сони ва ушбу вирусдан ўлганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради. 

Бу билан бирга АҚШ-нинг Ковид-19 касаллиги туфайли вафот этганлар сони бўйича етакчилик қилиши бу мамлакатнинг турли шаҳарларида жасадларни дафн этишда катта муаммо тўғдирган ва АҚШ расмийларини оммавий қабрларни яратишга ундаган.