Kолумбияда ёқилғи танкери портлаши қурбонларининг сони ошмоқда
Колумбия маҳаллий расмийлари тарқатган янги маълумотларига кўра, ушбу мамлакатнинг шимолида ёқилғи танкери портлашида қурбон бўлганларнинг сони 41 нафарга етган.
Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Колумбия полициясининг эълонига биноан Колумбия шимолидаги Кариб денгизи соҳилларида Санта -Марта ва Баранкила шаҳарлари орасидаги йўлда ёқилғи танкерининг ағдарилишидан сўнг, ўнлаб одамлар бензин ўғирлаш учун танкерга яқинлашганларида портлаш юз берди.
Магдалена вилоятининг расмийларидан бири жума куни қурбонлар сони кундан кунга ошади ва ўозиргача 41 нафар ҳалок бўлган, деб айти.
6 июл воқеасидан кўп ўтмай эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, етти киши ҳалок бўлган ва 49 киши яраланган, уларнинг кўплари куйишган
Портлаш пайтида юк ташувчи машинаси портлашидан олинган видеотасвирларга кўра, ўнлаб одамлар портлаш содир бўлган вақтда пластик идишларини бензин тўлдириш билан шуғулланишган.