Қатарда АҚШ келишуви имзоланганидан сўнг Толибон ҳужумлари кенгайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i53570-Қатарда_АҚШ_келишуви_имзоланганидан_сўнг_Толибон_ҳужумлари_кенгайди
Афғонистон миллий Хавфсизлик Кенгаши Қатарда Америка тинчлик келишуви имзоланганидан кейин Толибон гуруҳи ҳужумининг кенгайишидан хабар берди.
(last modified 2020-07-20T10:20:35+00:00 )
июл 20, 2020 15:20 Asia/Tashkent
  • Қатарда АҚШ келишуви имзоланганидан сўнг Толибон ҳужумлари кенгайди

Афғонистон миллий Хавфсизлик Кенгаши Қатарда Америка тинчлик келишуви имзоланганидан кейин Толибон гуруҳи ҳужумининг кенгайишидан хабар берди.

Ово ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон миллий Хавфсизлик Кенгаши  якшанба куни бир баёния нашр этиб Толибон гуруҳи ўтган бир ой давомида Афғонистоннинг турли минтақаларида кенг ҳужумлар уюштиргани натижасида 130 нафар ноҳарбий ўлдирилди ва 290 киши эса ярадор бўлишди, деб эълон қилди.Т

Толибон гуруҳи ҳужумларни қисқартириш мажбуриятларии ўз зиммасига олганига қарамай ўтган ойда Самангон, Қандаҳор, Нангарҳор ва Сарипулда кенг ҳужум ва портлашларни амалга оширдиким, натижада бегуноҳ одамлар ва оилалар қурбон бўлишди,-деб келтирилган ушбу баёнотда.

Афғонистон Хавфсизлик Кенгаши баёнотида ноҳарбийларга қарши ҳужум қилиш уруш қонунларига хилоф ва уруш жинояти ҳисобланадиким Толибон гуруҳи ҳар куни Афғонистонда бу жиноятларни содир этмоқда,-деб келтирилади.