Коронавирус дунё аҳолиси соғлиғи учун энг жиддий таҳдиддир
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори коронавирусни дунё аҳли учун энг жиддий таҳдид эканлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, ЖССТ раиси Тедрос Адҳаном ўз сўзларида коронавирус дунёни ўзгартирган деб изоҳлади.
Адҳаном ўз сўзларида сафар қилишдаги чекловлар узоқ мудат давомида талаботга жавоб бермайди ва мамлакатлар тиббий ниқобдан фойдаланиш ва ижтимоий масофалар каби стратегиядан фойдаланиш орқали бу вирусни кенг тарқалишини олдини олишлари лозим деб таъкидлдади.
Эсатиб ўтамиз коронавирус инфекцияси ўтган йилнинг декабрь охирларида Хитойнинг Wuhan шаҳрида пайдо бўлди ва эндиликда бутун дунёда тарқалган.
АҚШ илгаригидек коронавирусга чалинганлар ва қурбонлари сони бўйича бутун дунёда биринчи ўриндадир.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 16 миллион 660 минг нафарга етган, улардан 657 минг нафари вафот этган. Шунингдек 10 миллион нафардан ортиқ инсонлар соғайган.