июл 30, 2020 13:14 Asia/Tashkent
  • Трамп: АҚШ давлати шўролар иттифоқининг Афғонистонга бостириб киргани чоғида Толибон гуруҳини ҳимоя қилган

АҚШ презиенти Дональд Трамп берган интерьюсида Вашингтоон давлатини Шўролар Иттифоқи томонидан Афғонистони ишғол этилгани пайтларда Толибон гуруҳига ёрдам кўрсатганини тан олди.

АҚШ президенти  " Аксис" ахборот манбаига берган интерьвюсида,  Шўролар Иттифоқи томонидан Афғонистоннни ишғол этилган йилларида АҚШ ва Толибон ўртасидаги ҳамкорликларга тўхталиб,  Вашингтон ўтган йилларда  Толибон гуруҳига қурол -яроқ етказиб берган деб қўшимча қилди.

Трамп  президентлик лавозимида ишлашни бошлаганида ҳам  Вашингтон давлатини  террорчи гуруҳлар айниқса ИШИД такфирий гуруҳини келиб чиқишида асосий рол ўйнаганини эътироф этганди.

АҚШ президенти шунингдек АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш учун Россияни  Толибон билан тил бириктиргани тўғрисидаги хабарларни рад этиб,  бу иддао тўғрисида россиялик касбдоши Владимир Путин билан гаплашмаганини таъкидлади.

Нью-йорк таймс газетаси ҳам яқинда  Россия армияси штати иддаоларидан бирини зобитлари ўтмишда Толибон гуруҳига  Афғонистонда ўлдириладиган ҳар бир АҚШлик ҳарбийси эвазида уларга катта миқдорда пул беришни ваъда қилган деб иддао этганди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 чи йилда  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Афғонистонга ҳужум қилишди. Аммо уша пайтдан бугунгача  Афғонистонда терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси кўринарли даражада ошиб кетган.

 

Ёрлиқ