Помпео ва Толибонлар етакчиси ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди
(last modified Tue, 04 Aug 2020 06:54:29 GMT )
август 04, 2020 11:54 Asia/Tashkent
  • Помпео ва Толибонлар етакчиси ўртасида  видеомулоқот бўлиб ўтди

Кеча АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео ва Толибон гуруҳининг сиёсий офиси раиси ўринбосари Мулло Бародар ўртасида видемулоқот ўтказилди.

Қатардаги Толибон гуруҳи офиси наттоғи Суҳайл Шоҳин Твиттер саҳифасидаги мурожаатида  Помпео ва Мулло Бародар афғонлараро музокараларни бошланиши, маҳбусларни озод этилиши ҳамда Афғонистоннинг бугунги вазияти масаласини муҳокама қилишганини маълум этди.

Бу мулоқот шу ҳолда ўтказлиганки, бугунга қадар афғонлараро музокараларни бошлаш санаси белгиллангани йўқ.

Толибон гуруҳи аъзоларини Кобул қамоқхоналаридан озод этиш масаласи бу гуруҳининг афғонлараро музокараларни бошлаш учун эълон қилиб келаётган шартларидан биридир.

Ҳозиргача  Афғонистон давлати қамоқхоналаридан 5 минг нафари Толибон аъзоларидан қарйиб 4 минг 600 нафари озод қилинган. Аммо афғон ҳукумати томонидан хавфли жиноятчилар сифатида тан олинган Толибон гуруҳининг 400 аъзоларини озод этиш масаласи иккик томон ўртасидаги баҳсли ва муаммоли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

АҚШ ва НАТОдаги унинг иттифоқчиларини Афғонистонда Толибон гуруҳига қарши олиб бораётган  қарйиб 20 йил давомидаги натижасиз урушдан кейин Вашингтон давлати бир йилдан бери бу гуруҳ билан  тинчлик музокараларни ўтказишни бошлаган.

Ёрлиқ