Лавров: АҚШ дунёда ядро уруши хавфини оширмоқда
Россия ТИВ раҳбари АҚШ ҳатти -ҳаракати дунёда ядро уруш хавфини ошишига сабаб бўлмоқда дея таъкидлади.
Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида, Вашингтон дунёда ҳукмронлик қилиш учун ҳар қандай воситадан шу жумладан ядровий қуролдан фойдаланади, деб айтди.
Лавров дунёда барқарорлик ва хавфсизлик ҳолати ёмонлашаётгани ва қуролларни контрол этиш механизмларини мавжуд эмаслигини таъкидлаб, баъзи давлатларнинг ҳарбий доктриналари дунёда ядро қуролидан фойдаланиш хавфини оширмоқда деб қўшимча қилди.
Ўрта масофага мўлжалланган ядровий битим Москвага қарши Вашингтоннинг асоссиз иддаоларидан кейин якунланди.
АҚШ 2019 йил 2 августда ўрта масофага мўлжаллангган битимдан чиқиб кетди. Москва ҳам ушбу битимни тарк этди.
АҚШ ва Россия ўртасида қурол назорати бўйича келишмовчиликлар авжига етган.