Россия: АҚШ бошқаларга қарши киберфазодан фойдаланмоқда
(last modified Thu, 13 Aug 2020 11:43:18 GMT )
август 13, 2020 16:43 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШ бошқаларга қарши киберфазодан фойдаланмоқда

Россия хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Вашингтон бошқа мамлакатларга қарши ўз мақсадларига эришиши учун интернетдан абзал сифатида фойдаланмоқда.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШ интернетдаги шахсларни тўлиқ назорат этади, ваҳолангки бундай бўлмаслиги лозим деб изоҳлади.

Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ўз сўзларида, АҚШ президенти Дональд Трамп давлатининг Хитой ижтимоий тармоқ хизматлари ва дастурий таъминот эгаларига нисбатан яқинда қабул қилинган қарори АҚШ келажакда ўзининг монопол сиёсатини олиб боришни истаётганидан далолат беради деб аниқлик киритди. 

АҚШ сенати 7 август куни давлат хизматчилари учун Хитойнинг  Tikotak дастуридан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасига овоз берди.

АҚШ масъулларига кўра, Tikotak интернет системаси  Хитой ҳукуматига АҚШ  фуқаролари хусусида маълумот беради.  

Аммо Хитойнинг интернет сервислари ва системалари бу иддаоларни рад этиб келган.

 

Ёрлиқ