Россия: АҚШ қўшинларининг Польшада жойлаштирилиши кескинликларини кучайтиради
(last modified Tue, 18 Aug 2020 08:09:59 GMT )
август 18, 2020 13:09 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШ қўшинларининг Польшада жойлаштирилиши кескинликларини кучайтиради

Россия ТИВ-и АҚШнинг Польшада ҳарбий иштирокини ошиб бораётганини танқид қилиб, бу масала кескинликларини янада кучайиши олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, бугун Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова  Польшада АҚШ ҳарбий иштирокини Россия чегараларида кескинликларни кучайишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб,  АҚШ қўшинларини Польшада жойлаштирилиши бирон хавфсизлик муаммога ечим эмас дея изоҳлади.

Россиянинг қарашича, АҚШнинг Польша ҳудудларида ҳарбий  кучлари сонини ошириши  шунчаки провакацион ҳаракат бўлиб,  Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий тўқнашувларни кели чиқиши эҳтимолини янада кучайтиради холос дея қўшимча қилди.

АҚШ давлати 2014 йили Украина бўҳронлари ортидан  Европа шарқида ўз ҳарбий иштирокини янада кучайтирган ва Трамп президентлиги даврасида бу жараён янада ошди. 

Сўнгги ўзгаришларда АҚШ ва Польша ўтган куни  ҳарбий ҳамкорлик келишувни имзолашди ва уни натижаси ҳам бу мамлакатда АҚШ қўшинлари сонини ошириш эди.