Афғонистоннинг Мурғоб тумани Толибон томонидан босиб олинди
август 18, 2020 16:14 Asia/Tashkent
Афғонистоннинг Мурғоб тумани Толибонлар жангарилари назоратига ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон марказидаги Ғўр вилояти Мурғоб тумани ҳокими Ғуломсахий Сабурёр ёрдам кучларни ўз вақтида етиб келмагани туфайли бу тумани Толибонлар томонидан ишғол этилганини таъкидлади.
Ғуломҳусейн Сабурёр ўз сўзларида Мурғоб тумани айрим минтақалари бир йилдан бери Толибон жангарилари назоратида эди, аммо эндиликда Толибон бу туманни бутунлай босиб олишди деб изоҳлади.
Афғонистоннинг Мурғоб тумани шу ҳолда Толибон жангарилари томонидан ишғол этилганки, Толибон гуруҳи ва Кобул давлати тинчлик музокараларни бошлаш ва уруш- можароларга чек қўйишга тайёрлашмоқда.
Ёрлиқ