Трамп яна бир марта ирқчиликка қарши чиққан намойишчиларни ҳақорат қилди
(last modified Sat, 22 Aug 2020 11:54:12 GMT )
август 22, 2020 16:54 Asia/Tashkent
  • Трамп яна бир марта ирқчиликка қарши чиққан намойишчиларни ҳақорат қилди

АҚШ президенти Portlendдаги (Oregon шатти) намойишчиларини яна бир бор безорилар деб атади.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Факс нюс ахборот агентлигига берган интервьюсида,  мамлакатда ирқчиликка қарши чиққан намойишчиларни безорилар эканлигини таъкидлаб, Portlend  бир неча ойдан бери  назоратдан чиқиб кетган ва полициячиларга ўз вазифаларини бажаришда рухсат берилмаганлиги сабабли одамларни ҳимоя қилиш қийинроқ бўлган деб иддао қилди.

Дональд Трамп олдинроқ ҳам ирқчилика қарши чиққан эътирозчиларни безори деб атаганди.

Бошқа хабарларда Пентагон мамлакатнинг турли шаҳарларидаги оммавий норозиликларни кузатиш учун жосуслик самолётдан фойдаланаётгани айтилади. 

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон ирқчиликка қарши чиққан намойшчиларни кузатиш учун тўртта турли шаҳарларда  миллий гвардия разветка самолётларидан фойдаланаётганини тан олиб масъуллар тўплаимда армия қонунларини бузмаганлигини иддао қилган.