АҚШда коронавирус қурбонлари сони 180 минг нафардан ошди
АҚШ илгаригидек дунёда коронавиурс билан касалланганлар сони ва вируснинг қурбонлари сони бўйича биринчи ўринда туришда давом этмоқда.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жонс Ҳопкинз университети, сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланишнинг 43 минг 537 та янги ҳолатини қайд этилиши билан АҚШда бу вирусни юқтириб олганлар сони олти миллион нафардан ошди.
Хабарга биноан, шунингдек бир сутка ичида яна 1131 АҚШликни вафот этиши билан бу мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 180 минг нафардан ошган.
Jons Xopkins университетининг янги рақамларини олдинги кунлардан маълумотлар билан таққослаганида, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони янада ортиб бораётганини яққол маълум.
Бошқа томондан CNN телеканали ҳам университетлари қайта очилгани ортидан коронавирусга мубтало бўлган талабалар сонини янада кўпайганини эълон этди.
АҚШнинг 26 штатида университет талабалари орасида коронавирсга мубтало бўлиш ҳолатларини суръат билан кўпайиши кўп хавотирларга сабаб бўлмоқда.